Эрон Озарбойжондан исбот талаб қилди

Озарбойжон Миллий хавфсизлик вазирлиги 15 фуқаро АҚШ, Буюк Британия ва Исроил фаолиятига оид маълумотлари Эрон разведкасига бериб келгани учун жазога тортилганини маълум қилгандан сўнг Эрон томони мазкур даъвонинг исботини талаб қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбойжоннинг даъволари асоссиз эканини билдириб, ташқи кучларни икки давлат ўртасидаги муносабатларни ёмонлаштиришга уринаётганликда айблади.