“ArcelorMittal” Россияда ўзининг биринчи заводини қурмоқда

Бу компания пўлат ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллайди.

Компания вакилларининг билдиришича, янги завод Твер шаҳрида қурилади ва лойиҳага қарийб 100 миллион АҚШ доллари сарфланади. Қурилиш ишлари келаси йилдан бошланиб, заводни 2010 йилда тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.