Исроил авиацияси Ғазога ракета ҳужумлари уюштирди

Хабарларга кўра, мазкур ҳужумлар оқибатида “Исломий жиҳод” ҳаракатининг ўнга яқин аъзоси ўлдирилган.

Исроил ҳарбийлари Ғазо минтақасида душанбадан бери ҳарбий амалиётлар ўтказмоқда. Улар ўлдирилган фаластинликлар Исроил ҳудудига ракета отганини иддао қилаётир.

“Исломий жиҳод” ҳаракати бу амалиётларга жавобан Исроил ҳудудида худкуш ҳужумлари уюштирилишидан огоҳлантирди.