Туркия Ироқдаги курд жангариларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказди

Бироқ турк ҳарбийлари ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар рўй бергани тўғрисида хабар тарқатилмади. Ироқ шимолидаги Курдистон мухторияти етакчилари эса Туркия ҳарбийлари ҳаракатидан норозилик билдирди.

Ўтган ҳафта якунида ҳам Туркия ҳаво кучлари Ироқ ҳудудидаги курд жангарилари истеҳкомларини ўққа тутган эди. Маҳаллий расмийлар бу ҳужумлар оқибатида бир аёл ҳалок бўлганини маълум қилганди.