Ядровий ёнилғи стратегик алоқаларни мустаҳкамлайди

Эрон Атом энергияси агентлиги раҳбари ўринбосари Муҳаммад Саидий Россиянинг Эрондаги АЭСга ядровий ёнилғи етказиб беришни бошлагани икки давлат ўртасидаги стратегик алоқаларни янада мустаҳкамлашини билдирди.

Россия ва АҚШ ҳукуматлари Теҳронга ядровий ёнилғи етказилиб берила бошлангандан сўнг Эрон уранни бойитиш ишларини давом эттиришига ҳожат йўқлигини таъкидлаб келмоқда. Бироқ Эрон ҳукумати мамлакатдаги бошқа реакторларни ёнилғи билан таъминлаш мақсадида уранни бойитишни давом эттиражагини билдираётир.