Ироқдаги вазият ҳақидаги янги ҳисобот

АҚШ Мудофаа вазирлиги Ироқдаги вазият борасида янги ҳисобот эълон қилди.

Унда айтилишича, сўнгги уч ой давомида АҚШ ҳарбийларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Ироқда хавфсизлик масаласи ижобий томонга ўзгарган.

Шунингдек, ҳисоботда АҚШ Эронни ироқлик шиа жангариларини қўллаб-қувватлашда айблаган.

Пентагоннинг билдиришича, Ироқдаги хавфсизлик яхшиланиши мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ривожланишига боғлиқ.