Президентликка номзод МСКга ҳужжат топширди

“Ягона Россия” партиясидан президентликка номзод Дмитрий Медведев рўйхатдан ўтиш учун МСКга ҳужжат топширди.

“Биласизми, қўрқув йўқ, бироқ ҳаяжон бор, деган бўлар эдим, мени бундай машаққатли ишга лойиқ билган кўплаб кишиларнинг ишончини оқлашим керак”,- деди Дмитрий Медведев.

Ой бошида Россия президенти Владимир Путин мамлакат бош вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Медведев номзодини ўзининг Кремлдаги бўлажак вориси сифатида қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.