Сапармурод Ниёзов вафотига бир йил тўлди

Туркманистоннинг собиқ президенти вафот этганига бир йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирда чиқиш қилган амалдаги давлат раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедов 21 декабрь мамлакатда С.Ниёзовни хотирлаш куни сифатида нишонланишини эълон қилди.

Шу куннинг ўзида мамлакатнинг барча телеканалларида мотам мусиқалари янграб, С.Ниёзов ҳаёти ва ижодига бағишланган шеърлар ўқилди.