Бельгияда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Брюсселда бир гуруҳ экстремистлар ҳибсга олингандан сўнг шаҳар бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Хабарларга кўра, шаҳар аэропорти, метро бекатлари, ҳукумат бинолари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналар назорат остига олинган.

Маълум бўлишича, полициянинг махсус рейди натижасида 14 экстремист ҳибсга олинган.