Санкциялар кучайтирилмайди

Жаҳоннинг етакчи давлатлари Эронга қарши жорий этилган санкцияларни янада кучайтириш борасида муросага кела олмади.

Пайшанба куни Вашингтонда БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий беш аъзоси ва Германия вакиллари Эрон ядровий дастурини муҳокама қилган эди.

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райснинг билдиришича, томонлар Эронга қарши қўлланилиши кутилаётган янги санкциялар муддати борасида бир тўхтамга кела олмаган.