“Газпром” раҳбари Ўзбекистон президенти билан савдолашди

“Газпром” эълон қилган баёнотда айтилишича, ширкат раҳбари Алексей Миллер газ соҳасидаги ҳамкорлик масаласини Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва молия вазири Рустам Азимов билан муҳокама қилган.

Бироз аввал “Газпром” ширкати расмий Ашхобод билан Туркманистондан сотиб олинаётган ҳар минг куб метр газ нархини 100 доллардан 130-150 долларга ошириш борасида келишиб олгандан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳам экспорт қилинаётган газ нархини ошириш истагида эканини билдирган эди.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон томони ўз газини жаҳон бозоридаги нархда сотишга қарор қилган.