Қор кўчкиси қурбонларга сабаб бўлди

Душанбени Тожикистон шимолидаги Хўжанд шаҳри билан боғловчи йўлда 16 киши қор кўчкиси остида қолиб ҳалок бўлди.

Тожикистон милициясининг билдиришича, қутқарувчилар 21 декабрь куни кечқурун қор босиб қолган одамларни қидириб топишга ҳаракат қилмоқда.