Покистоннинг шимол-ғарбий вилоятида ҳарбийларга худкуш ҳужум уюштирилди.

Оқибатда камида 10 одам, жумладан тўрт ҳарбий халок бўлди. Ҳарбий машиналар карвони Сват туманининг Мангора шаҳарчасидан ўтиб кетаётган пайтда худкуш кимса автомобилга ўрнатилган портловчи қурилмани ишга туширган. Покистон ҳарбийлари бу минтақада жанггариларга қарши кенг кўламли амалиётлар олиб бормоқда.