23 декабр куни Ўзбекистонда президентлик сайлови бўлиб ўтди.


Мазкур сайлов ўз президентлик муддатини узайтириш ниятида бўлган Ислом Каримовга жиддий рақибларсиз ўтди. Ўз сайлов варақасини қутига ташлаганидан сўнг, президент Каримов одамлар нима учун овоз бераётганларини билишларига ишончи комил эканини айтди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов жойлардан сайлов қонунчилигининг бирон бир тарзда бузилганлиги тўғрисида марказий сайлов комиссиясига ахборот келиб тушмаганини айтди. Маълумотига кўра, сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 80 фоизидан ортиғи қатнашган.
Ўзбекистондаги президентлик сайловини Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 21 кишидан иборат чекланган кузатувчилар гуруҳи ҳам кузатди.
Сайлов жараёнини Ўзбекистондаги хориж давлатлар элчихоналари, жумладан АҚШ элчихонаси вакиллари ҳам кузатди.