Канадалик таниқли жаз пианисти ва бастакори Оскар Петерсон 82 ёшида Торонто шаҳридаги уйида оламдан ўтди.

Канададаги ахборот воситалари хабарига кўра, у буйраги ишламай қолгани оқибатида 23 декабр куни вафот этган. 1949 йилда Нью-Йоркда берган концертдан кейин Петерсон жаҳонга машхур бўлган. Ўтган давр мобайнида унга санъат соҳасида қатор нуфузли мукофотлар берилган.