Қирғизистонда парламент спикери сайланди ва бош вазир тасдиқланди.

Қирғизистоннинг янги сайланган парламентида кўпчиликни ташкил этган “Ақ жўл” партияси 24 декабр куни парламент спикери лавозимига Адахан Мадумаров номзодини кўрсатди. Яширин овоз бериш натижасида Мадумаров номзодини 90 депутатдан 79 нафари қўллаб-қувватлади ва у парламент раиси этиб сайланди.
Шунингдек, Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев парламентда 71 та мандатга эга бўлган “Ақ жўл” партияси томонидан бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатилган Игорь Чудиновни мамлакат бош вазири этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.