Ироқда худкуш яна одамларни ўлдирди

Ироқнинг Байжий шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 80га яқин фуқаро жароҳатланди.

Хабарларга кўра, худкуш юк машинасини полиция назорат пункти ёнида портлатиб юборган.

Маҳаллий расмийлар портлаш оқибатида иккита бино вайрон бўлгани ва вайроналар остида ҳам одамлар бўлиши мумкинлигини билдирди.