Фаластин президенти Маҳмуд Аббос 27 декабр куни Қуддус шаҳрида Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт билан учрашади.

Музокара чоғида Аббос Олмертни Қуддус шаҳрининг мунозарали ҳудудига яхудийлар учун янги уй-жой қуриш ҳақидаги режани тўхтатишга чақириши кутилмоқда. Шунингдек, сўзлашувда чегара, фаластинлик қочқинлар, Қуддус шаҳри ва унинг муқаддас жойлари мақоми каби муҳим масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.