Россия президенти Владимир Путин 2014 йил Сочида ўтказиладиган Қишки Олимпиада учун қурилган чанғи учиш мажмуасини очиб берди.

Сочидаги миллий боғда барпо этилган бу мажмуа жорий йилнинг иккинчи ярмида илк сайёҳларни қабул қила бошлаши айтилмоқда.
Айни пайтда табиатни муҳофаза қилиш бўйича “Гринписс” халқаро ташкилоти бу мажмуанинг миллий боғ ҳудудида барпо этилишидан ташвиш билдирди.