Ироқ пойтахти Бағдодда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида камида 30 одам ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, худкуш кимса дафн маросимида иштирок этаётган одамлар орасида ўзини портлатган. Ироқ расмийларининг билдиришича, мазкур портлаш сентябрдан буён Бағдодда амалга оширилган энг мудҳиш қўпорувчилик ҳаракатидир. Шунингдек, 2 январь куни Бақуба шаҳрида “Ал-Қоида” жанггариларига қарши курашаётган гуруҳ аъзоларига қарши амалга оширилган ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди.