Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятида “Ал-Қоида” ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган 25 жанггари йўқ қилинди.

Покистон армияси матбуот котиби генерал Воҳид Аршоднинг маълум қилишича, жанггарилар ҳукумат кучларига ёрдам бераётган маҳаллий халқ вакилларни ўғирлаб кетганидан сўнг, ҳарбийлар жанггариларга қарши амалиёт бошлаган.
“Толибон” ҳамда “Ал Қоида” жангариларининг Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Шимолий Вазиристон вилоятида бошпана топгани айтилмоқда.