Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Сингҳ жорий ой охирида Хитойга сафар қилади.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Бу Ҳиндистон бош вазирининг Хитойга илк сафаридир. Хабарларга кўра, Сингҳнинг сафари давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳамда узоқ вақтдан бери тортишувга сабаб бўлиб келаётган давлат чегаралари муаммосининг муҳокама этилиши кутилмоқда.