Бадри Патаркатшвили Грузияда 5 январга белгиланган президентлик сайловида қатнашишдан воз кечмади.

Бу ҳақда унинг сайлов штаби эълон қилди. Грузиядаги сайлов кампанияси чоғида ҳукумат расмийлари Патаркатшвилини мамлакатда давлат тўнтариши амалга оширишни режалаганликда айблаган. Ўз навбатида мухожиратда яшаётган Патаркатшвили ҳукуматни унга қарши суиқасд уюштиришда айблаган.
Шунингдек, Грузиядаги мухолифат етакчилари собиқ президент Михаил Саакашвили ҳамда Б.Патаркатшвилини президентлик сайловида қатнашмасликка чақирган эди.