Исроил ҳарбийлари ҳужуми оқибатида тўққиз фаластинлик, жумладан “Ҳамас” ва “Исломий жиҳод” ҳаракатларининг беш аъзоси ҳалок бўлди. Исроил ҳарбийларига кўра, Ғазо минтақасида ўтказилаётган амалиётлар Исроил ҳудудига ракета ҳужуми уюштираётган жанггариларни бартараф этишга қаратилган.