Буюк Британиялик бир гуруҳ терговчи Покистонга борди.


Ташрифдан мақсад Покистон собиқ бош вазири Беназир Бҳутто ўлдирилиши юзасидан ўтказилаётган терговга ёрдам беришдан иборат. Покистон расмийларига кўра, ҳужум пайтида Бҳутто портлашдан беркинишга уринганида бошини ўзи кетаётган машина люкига уриб олиши оқибатида вафот этган. Бироқ Бҳуттонинг Халқ партияси аъзолари собиқ бош вазир отиб ўлдирилганини иддао қилмоқда.
Ҳукумат ва мухолифат ўртасида Бҳутто ўлдирилиши юзасидан келишмовчилик юзага чиққандан сўнг, мамлакат президенти Парвез Мушарраф тергов ишларига британиялик мутахассисларни жалб қилишга мажбур бўлди.