Европа Иттифоқи Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинганини олқишлади.

Европа Иттифоқи томонидан эълон қилинган баёнотда бу Ўзбекистон ҳукуматининг муҳим қарорларидан бири экани таъкидланган. Шунингдек, ЕИ ўз баёнотида Тошкент расмийларини Ўзбекистон суд тизимида ислоҳотларни давом эттиришга чақирган.