Польша ҳукумати АҚШ ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини Польша ҳудудига жойлаштирилишидан қанча фойда ва зарар кўрлиши мумкинлигини ўрганмоқда.

Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский: “Биз Эрон таҳдид солаётганини кўрмаяпмиз. Аммо яқин иттифоқчи давлат муҳим масалада таклиф киритса, биз унга жиддий қараймиз”, дея баёнот берди. Ҳозирда Вашингтон расмийлари 2012 йилгача Польша ҳудудига ҳужумкор ракетани уриб туширишга мўлжалланган 10та ракета ўрнатиш хусусида сўзлашув олиб бормоқда.