Афғонистон Исломий кенгаши ёрдам кўрсатувчи хорижий гуруҳлар маҳаллий одамларга насронийликни қабул қилдиришни тўхтатиши кераклигини президент Ҳамид Карзайдан талаб қилди.

Шунингдек, 4 январь кунги учрашувда Кенгаш аъзолари Карзайни жиноятчиларни омма олдида қатл қилишни қайта йўлга қўйишга чақирди. Афғонистон Исломий кенгаши мамлакатнинг турли вилоятларидаги таниқли уламолардан тузилган.