Покистоннинг Шимолий Вазиристон вилоятида исломий жанггарилар томонидан уюштирилган ҳужумда саккиз киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, жанггарилар тунда маҳаллий қабила етакчилари қароргоҳига ҳужум қилган. Полициянинг билдиришича, мазкур ҳужумларда ўнга яқин одам жароҳатланган. Айни пайтда Покистон расмийлари анчадан буён маҳаллий қабилалар билан кураш олиб бораётган ўзбек жанггариларини бу ҳужумларга алоқадорликда гумон қилмоқда.