Чехлар АҚШ режасига қарши

Чехияда ўтказилган янги сўров натижаларига кўра, аксар фуқаролар АҚШнинг мамлакатда ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасига қарши чиқмоқда.

АҚШ ҳукумати ўзининг бу режаси Эрондан келаётган таҳдидни бартараф этишга қаратилганини билдирган. Россия ҳукумати АҚШ режасига қарши чиқмоқда.