АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Кристофер Ҳилл КХДРга сафар қилди

Бу ерда АҚШ расмийси Шимолий Корея раҳбарияти билан учрашиб, мамлакатнинг ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама қилади.

Шимолий Корея ҳукумати 31 декабргача мамлакатдаги асосий реакторни ёпиб, ядровий дастурга оид барча маълумотларни ошкор қилишга розилик берган эди. Бироқ расмий Пхеньян белгиланган муддат ичида халқаро ҳамжамиятга берган ваъдасини уддалай олмади.