Япон кемалари Ҳинд океанида қолади

Япония парламентининг қуйи палатаси Ҳинд океанидаги ҳарбий денгиз миссияни давом эттириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Япония ҳарбий кемалари сўнгги олти йил давомида Ҳинд океанидан туриб АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётларига ёрдам бериб келаётган эди. Бироқ Япония ҳукумати ўтган йил якунида мазкур ҳарбий миссияни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Япония ҳарбий кемаларининг келаси ойда ўз миссиясини қайта бошлаши кутилмоқда. Оқ уй маъмурияти Япония парламентининг қуйи палатаси қарорини олқишлади.