Вертолёт ҳалокатида одамлар қурбон бўлди

Македония пойтахти Скопье яқинида ҳарбий вертолёт ерга қулагани оқибатида 11 киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, ўлганларнинг ҳаммаси Европа Иттифоқининг тинчликпарвар миссиясида қатнашиб, Босния ва Герцеговинада қайтиб келаётган ҳарбийлар бўлган.