Бедарак кончилар ўлган, деб эълон қилинди

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатдаги кўмир конида содир бўлган портлашдан сўнг бедарак кетган 23 кончини нобуд бўлган, деб эълон қилди.

Вазирлик тарқатган баёнотда айтилишича, кон ичидаги ўта баланд ҳарорат ва ис газининг катта миқдорда йиғилиб қолиши шундай хулоса қилишга мажбур этади. Портлаш чоғида конда бўлган яна етти кончининг нобуд бўлгани ўша заҳотиёқ тасдиқланган эди.

Портлаш юз берган “Абай” кўмир кони дунёдаги етакчи “Арселор Миттал” компаниясига қарашлидир. Компаниянинг Қозоғистондаги бўлими кончиларнинг оила-аъзоларига 5 йиллик ойлик маоши миқдорида товон пули тўланишини маълум қилди.