Россияда Британия кенгашининг икки минтақавий бўлими қайта иш бошлади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Британия кенгаши минтақавий бўлимлари қайта очилишини танқид қилди ва расмий Лондонни икки давлат алоқаларига атайлаб путур етказаётганликда айблади.

Ўтган ойда Россия ҳукумати таълим ва маданият алоқалари бўйича “Британия кенгаши” ташкилотининг Россиядаги барча минтақавий бўлимлари фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия томони Британия кенгашининг мамлакатда фаолият юритиши учун ҳуқуқий асослар йўқлигини иддао қилмоқда.