Жорж Буш Эронни келажакдаги низолар оқибатларидан огоҳлантирди

АҚШ президенти Жорж Буш расмий Теҳронни Форс кўрфазида Эрон ва АҚШ ҳарбий кемалари ўртасида келажакда юзага келиши мумкин бўлган низо жиддий оқибатларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантирди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги ўтган ҳафтада Форс кўрфазини Араб денгизи билан туташтирувчи Ҳурмуз бўғозида Эронга қарашли 5 кема АҚШнинг 3 кемасига нисбатан агресссив ҳаракат қилгани ҳақида баёнот тарқатган эди.

Айни пайтда АҚШ раҳбарининг Саудия Арабистонига сафари давом этмоқда. У Саудия расмийлари ва подшоҳ Абдулла билан учрашиб, жаҳон бозоридаги нефть нархини ҳам муҳокама қилгани айтилмоқда.