Худкуш аёл саккиз кишини ўлдирди

Ироқда худкуш аёл томонидан амалга оширилган ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди.

Хабарларга кўра, худкуш аёл ўзини Дажла вилоятидаги гавжум бозорлардан бирида портлатиб юборган. Жорий ой бошида ҳам Ироқда худкуш аёл томонидан амалга оширилган ҳужумда 10 киши нобуд бўлган эди.