Россия президенти Болгарияга сафарини бошлади

Хабарларга кўра, Владимир Путин икки кунлик сафари чоғида Болгария расмийлари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалалари, жумладан, Болгария ҳудуди орқали янги газ қувурини ётқизиш лойиҳасини муҳокама қилади.

10 миллиард доллар қийматдаги бу лойиҳада Россия газини Болгария ҳудуди орқали Европага етказиши режалаштирилган.