Сухартонинг аҳволи анча яхши

Индонезия собиқ президенти Сухартони даволаётган шифокорлар унинг аҳволи икки ҳафта олдин шифохонага ётқизилган пайтдагига қараганда яхши эканини маълум қилди. Президент шифокори бўлган Марйо Субиандоно у соғайишига умид қилинаётганини билдирди.

Индонезияни 30 йил бошқарган 86 ёшли Сухарто пневмония ва қонига инфекция тушгани ташхиси билан шифохонага ётқизилган эди.