Сиёсий музокаралар бекор бўлди

Қоҳира расмийлари Европа Иттифоқи билан режалаштирилган сиёсий музокараларни бекор қилди.

Бунга Европарламентда Мисрда инсон ҳуқуқлари аҳволи ёмонлиги ҳақида резолюция қабул қилингани сабаб бўлди. Миср Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда ҳозир сиёсий маслаҳатлашув ўтказиш учун қулай вақт эмаслиги билдирилган. Сўзлашувлар чоршанба ва пайшанба кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди.