Испанияда жангарилар қўлга олинди

Испания ҳукумати Барселона шаҳрида террор ҳужуми уюштиришни режалаштиришда гумонланган 14 жангари қўлга олинганини билдирди.

Ички ишлар вазири Алфредо Перес Рубалкаба хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ва яна бир неча киши ҳибсга олиниши мумкинлигини маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, европалик ҳамкасблари маълумоти асосида бомба тайёрлашда ишлатиладиган материаллар қўлга туширилган.

Қўлга олинганларнинг 12 нафари покистонлик, икки нафари Ҳиндистон фуқароси экани маълум қилинди.

Европадаги энг мудҳиш террор ҳужуми 2004 йил 11 март куни пойтахт Мадриднинг темир йўл вокзалидан содир этилганди. Бир неча портлаш оқибатида 191 киши нобуд бўлган эди.