Россия Эронга ядровий ёқилғи беришни давом эттиряпти

Эрон расмий ахборот агентликлари хабарига кўра, 22 январь куни ҳам Россия Бушаҳрдаги АЭСга мўлжалланган ядровий ёқилғининг навбатдаги қисмини етказиб берган.

Россия шу кунгача Эронга ваъда қилинган жами 82 тонна ёқилғининг 55 тоннасини Бушаҳрдаги АЭСга етказиб берган.

Ўтган ҳафтада Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Россия қуриб берган Бушаҳр АЭС келаси ёзда ишга тушишини маълум қилган эди.