Россия жавоб чоралари кўради

Расмий Москва россиялик дипломатни чиқариб юборгани учун Литвага нисбатан жавоб чоралари кўриши тўғрисида огоҳлантирди.

21 январь куни расмий Вильнюс россиялик дипломат “ўз мақомига мувофиқ бўлмаган” ҳаракатлари ва мамлакат хавфсизлигига таҳдид бўлгани сабабли Литвадан чиқариб юборилганини эълон қилган эди.

Совет иттифоқи қулагандан буён Литва-Россия муносабатлари нобарқарор бўлиб келаётир.