АҚШ адмирали Ўзбекистонга сафар қилади

Хабарларга кўра, АҚШ Марказий қўмондонлиги бош қўмондони Уильям Фэллон Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашган. Учрашувдан сўнг журналистлар билан мулоқотда АҚШ адмирали яқин келажакда Ўзбекистонга сафар қилишини билдирган. Бироқ адмирал бу сафар давомида Ўзбекистонда ҳарбий базага оид масалалар муҳокама қилинмаслигини айтган.

2005 йилда Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари совуқлашган эди. 2005 йилнинг ноябрь ойига келиб АҚШ ҳукумати Хонободдаги авиабазани ҳам тарк этишга мажбур бўлганди.