АҚШда кредитлар бўйича устама фоиз миқдори камайтирилди

АҚШ Федерал захира тизими (Марказий банки) кредитлар бўйича устама фоиз миқдорини 0,75 фоиз камайтириб, уч ярим фоизгача туширди.

АҚШ иқтисодиёти таназзул ёқасига келиб қолди, деган таҳлика сабабли дунё бўйлаб компаниялар акциялари нархи кескин пасайишда давом этиши олдини олиш мақсадида АҚШ шундай қарор қабул қилди.

“Бу конструктив қарордир. Фикримча, бу қарор бутун дунёга ва мамлакатимизга Федерал захира тизимининг дунё бозоридаги ўзгаришларга тез фурсатда мослаша олишини кўрсатади”,- деди ФЗТ раҳбари Генри Полсон.