Афғонистон халқига ёрдам керак

БМТ ва Кобул ҳукумати Афғонистон халқига озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш учун донор мамлакатларни 81 миллион доллар маблағ ажратишга чақирди.

БМТнинг билдиришича, бу маблағ Афғонистоннинг олис қишлоқларида яшовчи ва айни пайтда озиқ-овқат етишмовчилигидан азоб чекаётган фуқароларга сарфланади.