Литвалик дипломат Россиядан чиқариб юборилади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги литвалик дипломат яқин кунларда мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилди.

21 январь куни расмий Вильнюс россиялик дипломат “ўз мақомига мувофиқ бўлмаган” ҳаракатлари ва мамлакат хавфсизлигига таҳдид бўлгани сабабли Литвадан чиқариб юборилганини эълон қилган эди. Расмий Москва бунинг учун Литвага нисбатан жавоб чоралари кўриши тўғрисида огоҳлантирганди.