Франция президенти Николя Саркози Ҳиндистонга сафар қилди

Франция президенти икки кунлик сафари давомида Ҳиндистон бош вазири Манмоҳан Сингҳ ва ҳукумат расмийлари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади.

“Жаҳон барқарорлигида муҳим ўрин тутган бундай буюк давлат билан стратегик ҳамкорлигимиз ривожланиб бораётганидан мамнунман. Франция ҳукумати бу давлат билан ўзаро ишончнинг юқори даражасида ҳамкорлик қилишни истайди”,- деди Николя Саркози.