Фаластинликлар тўхтатилмайди

Миср расмийлари Ғазо минтақасида хавфсизлик деворини ағдарган фаластинликларнинг мамлакат ҳудудига ўтиши тўхтатилмаслигини маълум қилди.

“Ҳамас” бошқарувида бўлган Ғазони Исроил қамал қилгандан кейин минглаб фаластинлик турмуш учун зарур бўлган нарсаларни сотиб олиш мақсадида шу ҳафтада Рафақ шаҳри яқинидаги хавфсизлик деворини ағдариб, Миср ҳудудига ўтган эди. 26 январь куни Мисрнинг Ғазо чегарасини ёриб ўтган фаластинликлар билан содир бўлган тўқнашувда жароҳат олган 36 хавфсизлик хизмати ходими шифохонага ётқизилган. Улардан баъзиларининг аҳволи оғир.