Талабага нисбатан ўлим жазоси ўз кучида қолди

Афғонистон парламентининг юқори палатаси ислом динини ҳақоратлашда айбланган талабага белгиланган ўлим жазосини ўз кучида қолдирди.

Шунингдек, парламент аъзолари имзолаган ҳужжатда талабага белгиланган ўлим жазосини бекор қилишни талаб этаётган халқаро ва маҳаллий ташкилотлар кескин танқид қилинган.

Журналистика соҳасида таълим олаётган 23 ёшли талаба ислом динини ҳақоратловчи мақоласи учун ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.